Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

UzReport’да УЕФА Суперкубогини Юрий Розанов ва Даврон Файзиев шарҳлаб боради

Баҳо:
+ | -

UzReport TV телеканали УЕФА Суперкубогини шарҳлаб бориш учун «Матч ТВ» телеканалининг машҳур шарҳловчиси Юрий Розановни таклиф этди. Бу ҳақда телеканалнинг расмий сайтида хабар қилинди.

Жорий йилнинг 9 август куни Норвегиянинг Тронхейм шаҳридаги «Леркендал» стадионида УЕФА Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтади. Унда Европа Чемпионлар лигаси ғолиби Мадриднинг «Реал» клуби Европа Лигаси бош соврини соҳиби «Севилья»га қарши майдонга тушади.  Аввал хабар берилганидек, ушбу ўйин UzReport TV телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш қилинади.

Телеканални Yamal 401 сунъий йўлдоши ҳамда «Ўзбектелеком» АКнинг «Телеком ТВ» IPTV хизмати орқали томоша қилаётган мухлислар, шунингдек, UzDigital абонентлари ўйинни икки тилда томоша қилиш имкониятига эга.

Ўйин 23:45 да бошланади, UzReport TV эса трансляцияни соат 22:45 дан бошлайди.

Юрий Альбертович Розанов шарҳловчилик фаолиятини 1996 йил «НТВ Плюс» телеканалида бошлаган. Асосан Голландия, Россия, Италия ва Испания чемпионатлари ўйинларини шарҳлаб борган. 2015 йилдан бошлаб «Матч ТВ» телеканалида фаолият юритмоқда. 2012 йил «Йилнинг энг яхши спорт шарҳловчиси» сифатида Россиянинг нуфузли ТЭФИ мукофотини қўлга киритган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:12, 25.07.2016.
Ўқилди: 11012 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.