Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

"Навбаҳор" назорат учрашувида“НБУ-Осиё”дан устида иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Иккинчи даврага Тошкентда тайёргарлик кўраётган "Навбаҳор" бугун навбатдаги назорат назорат ўйинида майдонга тушди.

Бир кун олдин Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши ўйин ўтказилганлиги сабабли мураббийлар бу сафар олдинги учрашувларда иштирок этмаган ва захирадан майдонга тушган футболчиларга имкон беришди. Бундан ташқари, икки кун олдин Тошкентга етиб келган россиялик футболчи Дорджи Сангаджиев ва “Бунёдкор”дан чақирилган Владислав Нуриевни ҳам амалда синаб кўришди. Нуриев “НБУ-Осиё”га қарши ўйин олдидан жамоа сафига қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз.

Учрашувнинг 16-дақиқасида Корнийчук жарима майдончаси ташқарисида тўпни қўли билан ўйнагани учун қизил карточка билан жазоланди. Унинг ўрнини эса Мирзоҳид Маматхонов эгаллади. 28-дақиқада тошкентликлар ҳисобни очишга эришган бўлсаларда жамоамиз аъзолари кейинги ҳужумдаёқ ҳисобни тенглаштиришди. Ҳужум чоғида тўп “НБУ-Осиё” ҳимоячиларидан бирига тегиб, дарвоза тўридан жой олди. Биринчи бўлим якунида тошкентликлар яна икки бор муваффақият қозонишди. Дастлаб марказга яқин жойдан жарима тўпини амалга оширган рақиб футболчилари чиройли комбинация ташкил этиб, Маматхонов дарвозасини нишонга олишди. Бўлимдаги сўнгги ҳужум ҳам “НБУ-Осиё” жамоасига муваффақият келтирди.

Иккинчи бўлимда мураббийлар захирадан қолдирилган футболчиларга ҳам имкон беришди. 63-дақиқада “Бунёдкор” жамоасидан жалб этилган Владислав Нуриев ҳисобдаги фарқни қисқартиришга эришди. Учрашувнинг якуний қисмида ташаббусга эришган наманганликлар 82 ва 85-дақиқаларда яна иккита гол уришга эришишди. Дастлаб “Анжи”дан таклиф этилган Сангаджиев ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда захирадан сафга қўшилган Абдумалик Абдуллаев рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, навбатдаги голини уришга эришди. Якунда “Навбаҳор” 4:3 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди.

"Навбаҳор" учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Александр Корнийчук, Фарруҳ Нурлибоев, Ҳожиакбар Юнусов, Азизбек Ғуломхўжаев, Билол Шарофиддинов, Ислом Исоқжонов, Ғайрат Жўраев, Дониёр Инамов, Шоҳжаҳон Аббоосов, Аюбхон Гаппаров, Дорджи Сангаджиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Мирзохид Маматхонов, Абдумалик Абдуллаев, Владислав Нуриев, Азизбек Турғунбоев.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:34, 27.07.2016.
Ўқилди: 6511 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.