Кириш Регистрация
19/12 01:30 Вильярреал 1-1 Райо Вальекано
19/12 01:30 Эспаньол 1-1 Валенсия

Маҳалланинг сара полвонлари

Баҳо:
+ | -

Нукусда “Маҳалламиз паҳлавонлари” мусобақаси бўлиб ўтди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган турнирнинг дастлабки босқичи 334 овул ва маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди. Унда 13-14 ёшдаги 4 мингдан зиёд ўсмир иштирок этди.

Ёш авлодни жисмонан бақувват, маънан етук инсонлар этиб тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилаётган ушбу спорт мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 3 вазн тоифасида 90 нафар ўғил-қиз ғолиблик учун ўзаро кураш олиб борди.

Қизлар ўртасида 44 ва 48 килограмм вазн тоифасида тахтакўпирлик Ойжамол Жумамуратова ва Айнура Пердебоева ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган бўлса, 52 килограммда Қораўзак туманидан Меҳрибон Қидирбоевага тенг келадигани топилмади.

Ўғил болалар ўртасида 46 килограмм вазн тоифасида нукуслик Жасурбек Акимов, 50 килограммда мўйноқлик Нуршод Жўлдасбоев, 55 килограммда Амударё туманидан Хурсандбек Жўллибоев ғолиб бўлди.

– Мўйноқ туманидаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида тажрибали мураббий Темур Маратовдан кураш сирларини ўрганмоқдаман, – дейди турнирда энг юқори натижа кўрсатган ёшлардан Н.Жўлдасбоев. – Маҳалламизда биз, ёшлар учун барча шароит яратилган. Бўш вақтимизда спорт билан шуғулланамиз. Замонавий спорт мажмуаси, стадион ихтиёримизда. Турли спорт мусобақалари мунтазам ўтказилади. Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.   

Манба: uza.uz
Киритилди: 11:07, 28.07.2016.
Ўқилди: 4917 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.