«Аякс» ҳужумчиси Аркадиуш Милик «Наполи»га ўтишга яқин турибди.
Футболчи ва унинг агенти бугун куннинг иккинчи ярмида Италияга учиб келади, Милик шу ерда тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.
Ўз навбатида, Милик эртага учиб келиши ҳам мумкин. Бу ҳақда ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
Келишув ҳафта охирига қадар расмийлаштирилиши мумкин, чунки «Наполи» 22 ёшли полякни 1 августда — клубнинг 90 йиллигида таништиришни хоҳламоқда.