Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Роналдунинг собиқ гўзали. Машҳурликкача ва юлдузлик

Баҳо:
+ | -

Дунёдаги энг гўзал аёллардан бири, асли келиб чиқиши татар бўлган рус модели Ирина Шейк бугунги обрў, муваффақиятлариг а ўз сабру қаноати ва тиришқоқлиги туфайли эриша олган

 

“БОЛАЛИГИДАН БОШҚАЧА ЭДИ”

Ирина Шайхисломова 1986 йилнинг 6 январида Челябинскдан 50 километр узоқликда жойлашган кафтдек бир шаҳар — Еманжелинскда дунёга келади. Унинг оиласи жуда оддий бўлган: отаси – кон ишчиси, онаси — мусиқа ўқитувчиси. Қизалоқ ҳали мактабда ўқиб юрган кезларида, отаси вафот этади. Иккала қизини оёққа турғазиш учун она жуда кўп ишлашига тўғри келади. Ирина ота-онасида мавжуд энг яхши фазилатларни ўзида жамлаган эди, у худди отасидек меҳнаткаш, тиришқоқ, шарқона гўзаллик ҳам унга ота меросдир, онаси эса қизалоқ қалбига мусиқага муҳаббат руҳини сингдирган.

Бўлғуси машҳур модель шу шаҳарчадаги 4-мактабда таълим олади. У ўша ерда ҳам ҳаммадан ажралиб турган. Фақатгина яхши ўқиши ва мусиқий қобилияти билангина эмас, балки ўз баланд қадди-қомати билан ҳам бошқалардан ўзгача бўлиб турарди.

 

Чиройли ва омадли

Қизалоқ айниқса, гуманитар фанларни аъло даражада ўзлаштирарди. Ирина 9 ёшлигидан фортепианода яхшигина чалиб, қўшиқлар куйларди. У мактабда ўқиб юрган дамларидаёқ ўзгаларнинг нигоҳи остида бўлган. Катта синфларга ўтганда эса, унинг бўйи 175 см.ни ташкил этган.

Мактабни тугатган Ирина шаҳарчада қолиб кетишни истамайди. У опаси Татьяна билан бирга Челябинскка йўл олади, бу ерда иқтисод коллежида ўқишни давом эттиради. Айнан ўша ерда унинг ҳаётини тубдан ўзгартириб юборадиган воқеа юз беради. Челябинскдаги “Светлана” имиж-клуби вакиллари ёш соҳибжамолни кўчада кўриб қолиб, унга эътибор қаратишади. Бу Ирина ҳаётини тубдан ўзгартириб юборадиган тақдир битиги эди.

Айнан ўша кўчада Ирина моделлик агентлигидан таклиф олади. Шу кунни унинг машҳурлик чўққисига кўтарилишидаги илк қадам, деса бўлади.

irina1

Илк муваффақиятлар

Моделлик агентлигида Иринанинг ҳаёти тубдан ўзгаради. У ўз олдига улкан мақсадлар қўйиб, унга томон интилади, ўз устида ишлайди, билимини оширади.

Унинг ҳаётига ўзгаришлар шамоли кириб келиб, гўзаллик танловларида иштирок эта бошлайди. Илк муваффақият 2004 йилда келади. 18 ёшлик гўзал вилоятда ўтказилган “Супермодель” танловида “энг яхши” бўлишга муваффақ бўлади. Ғолиблик унга жуда катта фойда келтирди. Бундан ташқари, агентлик ёш моделнинг Москвага бориб, танловда иштирок этиши ҳамда фотосессия пулларини кўтаради. Лекин Ирина Шейк ўзича бошқа йўл тутди. У Москвага бориш шартномасини бекор қилади. Лекин у барибир Москвага боради, фақат бу ерда бир ўзи эмас, балки, обрўли ҳамроҳ билан пайдо бўлади.

Москвани забт этиш

“Supermodel of Russia” танлови, фотосессиялар, турли кечалар, учрашувлар — катта шаҳар ритмидаги қайноқ ҳаёт ёш қизчани синдирмайди. Ирина бу ҳаётдан керагини олиб, фойдали одамлар билан танишади. Унинг Гия Жикидзе билан танишуви ҳам жуда катта омад сари қўйилган қадам эди. Айнан Халқаро модел агентлиги “Grace models” президенти шу қизни ялтироқ муқовали журналларнинг олд бетига чиқаришда бош-қош бўлади.

Бу чўққи ҳам Ирина учун сўнггиси эмасди. Унинг суратлари нафақат “Elle Spain”,” Glamour Spain”, “Annabelle”, “GQ Spain”, “GO South Africa”, “Jalouse”, “Bolero” журналлари муқовасида мунтазам равишда босилиб турди, балки Intimissimi компанияси юзига ҳам айланади. Бу бренд ёш гўзалнинг илк бренди эди.

irina3

Машҳурлик ва муҳаббат бирга келади

Кичкиналигиданоқ эркаклар эътиборида бўлган Ирина бу борада ўзига жуда маҳкам эди. Турли журналларга суратга тушиш, реклама компаниялари, гўзаллик танловлари билан бир қаторда, у ўз шахсий ҳаётини ҳам йўлга қўяди. Унинг жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду билан ишқий саргузаштлари хорижда ишлаш имкониятини яратади. Ёш гўзалнинг гонорарлари осмонларга чиқади. Бу ёрқин муҳаббатдан иккала юлдуз машҳурлик осмонида янаям ёрқинроқ нур тарата бошлашади. Вақт ўтиши билан улар орасидаги муносабатлар ҳақиқий муҳаббатга ўтади.

Бу икки севишган илк бор “Armani” компанияси бренди реклама фотосессиясида танишишган. Ирина ва Криштиану бўш вақтларини биргаликда яхтада ўтказишади, оролларга боришади. Футболчи ўз “дугона”сини ота-онасига таништиради. “Биз 21 асрда яшаяпмиз. Севгилимнинг ўзига қараб юриши менга жуда ёқади. Лекин у мендан яширинча, кремларимдан фойдалана бошласа… ана ўшанда Криштиануда муаммолар пайдо бўлади. У жуда кўркам қоматга эга. У менга керак барча фазилатларга эга шахсдир, шундай экан, мен бошқа эркакларга шунчаки қарамайман”, деди Криштиану ҳақида Ирина.

cristiano-ronaldo-vogue-esp

Бугун Иринанинг ишлари авжида, у келажакда келадиган кўп миллионлик шартномалар билан бир вақтда сокин оилавий ҳаёт, фарзандлар ва бахт ҳақида орзу қилади. “Мен бир дунё болаларнинг онаси бўлишни хоҳлайман. Денгиз қирғоғида улкан уй қуриб, унда ўз оилам ва кучукларимиз билан бирга яшашни орзу қиламан”, деб тан олади Шейк. Бироқ, 2015 йилга келиб сариқ матбуотда бу жуфтлик ортиқ бирга эмасликлари ҳақида ёзадилар.

Models.comнинг ёзишича, Ирина Шайхисломова дунёдаги энг соҳибжамол моделлар ўнлигидан муносиб ўринни эгаллаган. Ёш бўлишига қарамай, у доим савоб ишлар билан ҳам шуғулланиб юради. У ўз она шаҳри Еманжелинскдаги туғруқхонага ёрдам бериб, етимлар ва касалманд болалар бошини силайди.

Манба: diydoraziz.uz
Киритилди: 18:21, 29.07.2016.
Ўқилди: 15739 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.