Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Эме Жаке хулосаси – ижобий

Баҳо:
+ | -

1998 йил 12 июль. Эме Жаке шу санада Франция миллий қаҳрамони даражасига кўтарилди. Зеро, унинг бошқарувидаги мамлакат миллий жамоаси француз футболи тарихидаги энг буюк ғалабани расмийлаштирганди. Кўпчилик яхши эслайди, Зайниддин Зидан ва унинг шериклари жаҳон чемпио­нати финалида Бразилия термасини 3:0 ҳисобида тор-мор қилиб, футбол оламидаги энг обрўли кубокни бошлари узра баланд кўтаришганди. Эме Жаке айни пайт нафақада ва «Ле Блю» ўйинларини ўзгача завқ билан кузатяпти. Фахрий мутахассис FIFA.com сайти мухбирлари билан суҳбат давомида Дидье Дешамнинг миллий жамоада олиб борган ишига яхши баҳо берди. Шунингдек, терма жамоалар ва клуб футболи бир-биридан кескин фарқланишини алоҳида таъкидлади.

- Евро-2016 ўйинлари сизда қандай таассурот қолдирди?

- Бу ажойиб турнир, чинакам байрам. Шахсий фикримча, айнан йирик мусобақалар футболни асл ҳолига қайтаради. Сир эмас, клуб футболи охирги вақтларда моҳиятини анча йўқотди, яъни завқ улашувчи ўйиндан кўра, бизнес ва моддий рағбат манбаига айланиб қолди. Лекин терма жамоалар турнирлари бошқача, барибир. Бунда ўйин томошабопроқ ва соф футболча ёндашув биринчи ўринда туради. Қаранг, энг яхши жамоалар ҳам турнирдан эрта чиқиб кетиш хавфи остида ўйнашди. Барчаси шунчаки, сеҳрли. Муҳими, стадионлар гавжум, одамлар бахтли, атрофда куй-қўшиқ садолари. Оддий айтганда, ҳамма хурсанд.

- Ҳа, бу сафар «сюрприз»лар ҳам етарли бўлди: Уэльс ва Исландия термаларининг бу қадар узоқ боришларини ҳеч ким кутмаганди, шунингдек, инглизларнинг эрта кунда ортга қайтишлари кўпчиликни таажжублантирди.

- Мен эса оддий футбол ишқибози сифатида буларнинг барчасидан қувондим. Одамлар охирги вақт­ларда футболда барчасини пул ҳал қилишини таъкидлашдан чарчамаяптилар. Бироқ бу гап фақат клуб футболига тааллуқлидир. Демоқчиманки, терма жамоалар фаолиятида ҳамон пул эмас, бошқа жиҳатлар биринчи даражали ҳисобланади. Мисол учун, Англия термасини олайлик: инглизлар адолатли тарзда муваффақиятсизликка учрашди. Вақтида итальянлар ҳам бундай аччиқ тажрибани ўзларида синаб кўришганди. Яъни мамлакатнинг кучли клублари жаҳондаги энг яхши футболчиларни бирин-кетин сотиб олишлари натижасида маҳаллий ёшларда ўзларини кўрсатиш учун имконият қолмаганди, ҳисоб. Умуман олганда, терма жамоалар ўртасидаги футбол инсонийлик нуқтаи назаридан ҳам алоҳида ўрин тутади. Мана, Францияда одамлар ўз жамоалари - Ирландия, Уэльс, Шимолий Ирландия, Бельгия, Швейцария ва бошқа термаларни чин юракдан қўллаб-қувватлашди. Шахсан менга камтарин жамоаларнинг фаворитлар билан тенгма-тенг курашганлари ёқди.

- Жонажон трибуналар сезиларли устунликни таъминлаши аниқ. Хўш, мезбонликнинг қандайдир оғир томонлари ҳам борми?

 - Футбол турнирини қабул қилиш — катта масъулият. 2014 йили Бразилия термаси билан нима рўй берганини барчамиз кўрдик. Тўп афсунгарларининг ўз мухлислари кўз ўнгида, ўз маконларида бунчалик камситишлари мумкинлигини ким ўйлаганди? Демакки, мезбонлик масъулияти икки ҳисса оғир. Биринчидан, майдон эгаси фақат ғалабани кўзлаши керак, иккинчидан, камида ярим финалга чиқиши шарт. Мезбон сифатида ўйнаганда, жамоавий руҳни меъёрида ушлаб туриш унчалик осон эмас — буни ўз тажрибамдан яхши биламан. Айниқса, футболчиларнинг бошқа нарсаларга чалғишларига йўл қўймаслик жуда муҳим.

- Кўринишидан, Дидье Дешам миллий жамоа бош мураббийи вазифасини муносиб уддалаяпти.

- Чунки у ўз ишини яхши билади. Муҳими, ҳам футболчилик, ҳам мураббийлик тажрибаси катта. Ахир Дидье айнан Франция терма жамоаси билан ҳам арзирли натижаларга эришган. Дейлик, менинг давримда жамоа сардори эди.

- Дешам ўз интервьюларида тез-тез сизни тилга олади. Бу ёқимли бўлса керак...

- Ҳа, унинг эътирофларидан ғурурланаман. Очиғи, Дидье қўлига тегишли лицензия олишидан олдин чинакам мураббий бўлиб улгурганди. Нокамтарликка йўймангу, мен ҳам худди шундай тарзда бошлагандим. Айтайлик, расман ишга киришганимдан анча аввал изланиш олиб борганим ёдимда. Хусусан, ёш йигитчаларнинг майдондаги ҳаракатларини четдан кузатишни ёқтирардим ва якунда уларга баъзи тавсия-маслаҳатлар берардим. Дидье  тажриба миқёсида ҳаттоки, мендан устунроқ. Ахир у хориж клубида ҳам ўйнаган, менга эса бундай тажриба насиб этган эмас.

- Қизиқ, турнир олдидан «Ле Блю» имкониятларини қандай баҳолагандингиз?

- Очиғини айтсам, финалда испанлар билан ўйнашга умид боғлагандим, гарчи Рафаэль Варан, Мамаду Сако ва Лассана Диарранинг сафдан чиқишгани мени роса асабийлаштирган бўлсада. Шукрки, бу йўқотишлар жамоага салбий таъсир этгани йўқ. Демакки, Дидье яхши ишлади.

Ж.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлад

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 08:32, 31.07.2016.
Ўқилди: 2500 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.