Кириш Регистрация

Славен Степанович: «Жамоага тўла мослашиб олишим учун озгина вақт керак»

Баҳо:
+ | -

Бугун "Локомотив" футбол клуби иккинчи давра олдидан ўз сафига қўшиб олган футболчиларнинг тақдимот маросимини ўтказди.

Тақдимот маросимида босния ва герцеговиналик футболчи Славен Степановичга 9-рақамли футболка тақдим этилди. Шундан сўнг футболчи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— "Локомотив" сафига қўшилганимдан хурсандман. Маҳаллий иқлим ва вақтга мослашиш учун менга озгина вақт керак бўлади. Клубда аҳил жамоа ва малакали мураббийлар йиғилган. Ўйлайманки, барчамиз биргаликда жамоа олдига қўйилган вазифани бажара оламиз.

Ўзбек футболи ҳақида озгина эшитгандим. Ўзбекистон чемпионатида бир неча нафар сербиялик футболчилар фаолият олиб борганидан хабарим бор. Бу ерда кўпроқ техникага аҳамият берилиши менга ёқди. Бу услуб менга ёқади. Бошқа чемпионатларда ҳам техник жиҳатдан кучли футболчилар кўп. Аммо у ерларда бироз бошқачароқ футбол ўйналади.

Ҳа, "Локомотив" сафида тажрибали футболчилар кўп, аммо мен рақобатдан чўчимайман. Жисмоний ҳолатимни юқори даражага кўтариб олсам, энг яхши ўйинимни намойиш қила бошлайман.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:18, 02.08.2016.
Ўқилди: 5899 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.