"Челси" раҳбарияти "Эвертон"га ҳужумчи Ромелу Лукакунинг трансфери борасида ультиматум юборди.
Лондонликлар ливерпуллик ҳамкасбларига бельгиялик 23 ёшли футболчи учун 67 миллион фунт тўлашга тайёр эканликларини маълум қилдилар ва бу сўнгги таклиф эканлигини қўшиб қўйдилар.
Аввалроқ "Эвертон" футболчи учун 75 миллион фунт талаб қилаётгани хабар қилинган эди.