Қувайт Халқаро олимпия қўмитасига (ХОҚ) қарши суд жараёнида ютқазди. Аввалроқ, мазкур давлат вакиллари ХОҚдан 886 миллион евро компенсация талаб қилиб чиққан эди. Бу ҳақда “New Straits Times” ёзмоқда.
Швейцариянинг Ваадт кантони суди Қувайтнинг даъвосини қониқтирмади. Ушбу араб давлати ўзининг барча спорт туридаги терма жамоаларининг дисквалификация қилингани ва Бразилиядаги Олимпиада мусобақаларидан четлатилгани учун компенсация берилишини сўраб чиққан.
Қувайтда суд қарорига қарши шикоят учун 30 кун вақт бор, шунингдек, у барча суд харажатларини қоплаши керак бўлади, дейилади хабарда.
Мамлакат терма жамоаларининг мусобақалардан четлатилиш сабаби сиёсатнинг спортга аралашувидир. Қувайт спортчилари ўз давлатлари байроғи остида иштирок эта олмайди. Аммо, халқаро спорт федерациялари тасдиқлашса, улар нейтрал байроқ билан Олимпиадада қатнашишлари мумкин.
Маълумот ўрнида, Қувайт Осиёнинг жануби-ғарбида жойлашган давлат. Унинг пойтахти – Ал-Қувайт шаҳри. Ҳудуди – 17 818 квадрат километр. Аҳолиси – 2 646 314 киши. Мамлакатнинг асосий экспорт маҳсулоти нефть ҳисобланади.
Руслан Сулаймонов
Зико: «Аргентинани табриклаймиз, бу сохталаштирилган турнир» [3836]
Леау фаолиятини қаерда давом эттирмоқчи эканлиги борасида бир қарорга келди [3747]
Куртуа ЖЧ-2026нинг асосий фаворитини айтди [3634]
Моуриньо бир шарт билан Холанднинг «Реал»га трансферини маъқуллайди [3607]
Opta ЖЧ–2026 ғолиблиги учун янгиланган прогнозни эълон қилди [2717]
Марокаш футбол федерацияси раҳбари Лекджаа Ямалнинг келиб чиқиши ҳақида гапирди [2630]
Флойд Мейвезер Криштиану Роналдуга мурожаат қилди [2043]
«Манчестер Юнайтед» Тчуаменини огоҳлантирди [1811]
Неманья Видич: «Ямал Мендешни югуртириб, жароҳат олишига сабабчи бўлди» [1761]













