Шифокорлар афсонавий футболчи Пелега Рио-2016 очилиш маросимида иштирок этиш учун рухсат беришди. 75 ёшли Пеле ўтган йил декабрь ойида жарроҳлик амалиётини ўтаб, ҳассага таяниб қолган эди.
Бундан ташқари у АҚШ реклама компаниясидан ҳам рухсат олди. Улар Пеле номини ишлатиш ҳуқуқини сотиб олишган эди.
Эслатиб ўтамиз, Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими 5 август куни «Маракана» стадионида ўтказилади.