Рио-2016 олимпиадасида ўзбекистонлик атлетлар орасида биринчи бўлиб академик эшкак эшиш бўйича спортчимиз Шаҳбоз Холмирзаев баҳсларда иштирок этди.
2000 метр масофага 3-саралаш гуруҳида стартга чиққан ҳамюртимиз 5 спортчи орасида финишга тўртинчи бўлиб етиб келди. Ўз гуруҳларида дастлабки 3та ўринни эгаллаган спортчилар чорак финалга тўғридан-тўғри йўл олади. Қолган спортчилар эса кейинги босқичга бериладиган қўшимча йўлланмалар учун яна саралаш баҳсларида иштирок этишади.
Бугун яна 6 нафар спортчимиз мусобақада иштирок этишади.