«Бавария» ҳимоячиси Матс Хуммельс Германия суперкубоги доирасида «Боруссия» Дортмунд клубига қарши ўтказиладиган ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди. «Боруссия»дан «Бавария»га ўтган футболчи мухлисларнинг норозилик билдиришларига тайёр эканини маълум қилди.
«Боруссия» мухлисларининг ҳуштакбозлигини тушуниб турибман. Лекин улар туфайли клубга ва мухлисларга бўлган муносабатимни ўзгартирмайман. Бу ўйин мен учун алоҳида аҳамият касб қилади. «Бавария»га кўчиб ўтиш ҳақидаги қарор мен учун оғир бўлган, бир неча ҳафта давомида азоб чекканман.
«Боруссия» ва «Бавария» - мен ўйнаган клублардир, аммо «Бавария» дунёнинг энг кучли учта клубидан бири саналади. Бу эса ҳар бир мавсумда совринларни ютиш имкониятини беради. Ман шу омил менинг қароримга туртки бўлган» - деди Хуммельс Goal хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Германия Суперкубоги ўйини 14 август куни ўтказилади.