«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Шальке-04» клубидан келган Лерой Сане ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Сане бешта нуқтада ўйнай оладиган футболчи, у ёш ва тезкор. Унга ёрдам кўрсатиб, маҳоратини оширмоқчиман. Ҳозирча Лерой майдонга тушишига тайёр эмас, унда мушаклар билан боғлиқ кичик жароҳат бор. Шунинг учун ҳам жамоа машғулотларини ўтказиб юбормоқда» - деди Гвардиола Goal хабарида.