«Манчестер Юнайтед» Орельен Чуаменини «Реал»дан олиб кетишни режалаштирмоқда.
Журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, «қизил иблислар» Мадрид клубидаги можародан фойдаланиш ниятида. Аввалроқ Чуамени машғулот пайтида Федерико Вальверде билан жанжаллашиб, ҳатто муштлашиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шу сабабли футболчи интизомий жазога дуч келиши мумкин.
Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед» ушбу вазиятдан ўз манфаати йўлида фойдаланиб, Чуамени трансферини амалга оширишни истамоқда.
Қайд этилишича, манчестерликлар раҳбарияти футболчининг агентлари билан алоқага чиққан.













