«Реал Мадрид» ҳужумчиси Винисиус Жуниор шу ёзда клубдан кетиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, бразилиялик футболчи «Манчестер Сити»га кўчиб ўтиши мумкин. Агар ҳужумчи «қаймоқранглилар» билан амалдаги шартномасини узайтирмасликка қарор қилса, «шаҳарликлар» уни қўлга киритиш учун бор имкониятларини ишга соладилар.
Жорий мавсумда Винисиус «Реал» таркибида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.













