Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси ярим ҳимоячиси Ренату Саншеш жароҳатдан тўла фориғ бўлмади.
Футболчи Европа чемпионати финалида Португалия термаси таркибида майдонга тушиб жароҳат орттириб олган эди.
гоал.cом хабар беришича , 18 ёшли ярим ҳимоячи тўрт ҳафта майдонга туша олмайди.
Саншеш Германия суперкубокида Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси билан ўйинни аниқ ўтказиб юборади. Шунингдек, у Бундеслига стартини ҳам ўтказиб юбориши ойдинлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» Ренату Саншешни лиссабоннинг «Бенфика» жамоасидан 3 миллион евро эвазига сотиб олган.