Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Нўъмон Ҳасанов «Пахтакор»дан очко олди

Баҳо:
+ | -

Олий лига ўйинларининг 17-турида «Қўқон-1912» ўз майдонида Тошкентнинг «Пахтакор» клубини қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дуранг натижага эришди. Қўқонликларнинг бош мураббийи Нўмон Ҳасанов ўзининг собиқ жамоасидан очко олишга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлимда мезбонлар фаол бўлишди. 22-дақиқада жарима майдончаси ичида тўп Камолиддин Тожиевнинг қўлига тегди ва бош ҳакам «Пахтакор» дарвозаси томон пенальти белгилади. Носир Отақўзиев пенальтини аниқ амалга оширди – 1:0.

Қизиғи шундаки, пахтакорчилар ўтган турда ҳам худди шундай вазият туфайли гол ўтказиб юборишганди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар ташаббусга эга бўлишди. Қўқон ғалаба келтирувчи ҳисобни ушлаб қолмоқчи эди, аммо уддалай олмади. 80-дақиқада Шерзод Каримовнинг бурчакдан оширган тўпини Сидоров боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

“Қўқон-1912” – “Пахтакор” 1:1

Голлар: Отақўзиев (22 пен) – Сидоров (80)

Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов, А. Маражабов, З. Абдураҳмонов, И. Гормашов.

”Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 9. Носир Отақўзиев, 14. Авазхон Маматхўжаев, 20. Достон Турсунов, 22. Ориф Мамажонов, 29. Иқбол Маликжонов, 55. Дарко Гожкович, 70. Собир Хамидов, 75. Иброҳим Раҳимов, 83. Никола Валентич, 90. Суҳроб Бердиев.

Захира: 1. Руслан Матниязов, 6. Баҳодир Акрамов, 7. Отабек Зокиров, 15. Маъруф Зокиржонов, 28. Абдуллох Олимов, 49. Шохрух Холматов, 89. Миртўра Акбаров.

"Пахтакор": 16. Александр Лобанов, 4. Аднан Ораховац, 5. Акбар Исматуллаев, 7. Азим Аҳмедов, 8. Шерзод Каримов, 9. Жамолиддин Машарипов, 10. Жамшид Искандеров, 15. Жавоҳир Соҳибов, 21. Камолиддин Тожиев (с), 24. Даврон Ҳошимов, 28. Станислав Андреев.

Захира: 50. Умид Ҳамроев, 6. Аббос Отахонов, 17. Акобир Тўраев, 14. Жамшид Болтабоев, 48. Тимур Толипов, 51. Андрей Сидоров, 55. Жасур Ҳакимов.

Назоратчи: Р. Серазетдинов.ЎзПФЛ вакили: В. Лёткин.

 

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:54, 08.08.2016.
Ўқилди: 5177 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.