Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Рио-2016. Боксчиларимиз ҳам зафарли одимлашда давом этишяпти

Баҳо:
+ | -

Олимпия ўйинларининг йўлланмалари учун ўтказилган лицензион мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, тўлиқ таркиб билан Риога етиб келган бокс бўйича эркаклар терма жамоамиз спорт оламининг энг йирик мусобақасида ҳам зафарли одимлашда давом этишмоқда.    Жумладан, энг енгил вазн тоифасида рингга кўтарилган Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг) мексикалик Jozelito Velazuezга қарши кечган жангда рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ҳакамлар ушбу жангда бир овоздан Ҳасанбойни ғалаба қозонганлигини эътироф этишди.

Энди Ҳасанбой 10 август куни ўтказиладиган чорак финалда қозоғистонлик Биржан Жакиповга қарши баҳс юритади. Агар ушбу жангда Ҳасанбойнинг қўли баланд келса, Олимпия ўйинларининг камида бронза медалини нақд қилиб қўяди. Бу йўлда ҳамюртимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.    Бугун рингга кўтарилган яна бир юртдошимиз Рустам Тўлаганов(-91 кг) ҳам эквадорлик Julio Cezar Castillo билан кечган жангда тўлиқ устунликка эришди ва 3:0 ҳисобида зафар қучиб, чорак финалга чиқди. Тажрибали боксчимиз 10 август куни ярим финал йўлланмаси учун кечадиган жангда озарбайжонлик Абдуқодир Абдуллаев билан куч синашади. Рустам Тўлагановга навбатдаги баҳсда ҳам ғалаба ёр бўлишлишгини тилаб қоламиз.   

9 август куни чарм қўлқоп усталаримиздан Хуршид Тожибоев (-60 кг) рингга чиқади. Дастлабки босқичда қатарлик боксчини мағлуб этган Хуршидбек эндиликда чорак финал йўлланмаси учун британиялик Жозеф Кордина билан баҳс юритади.    Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар бўлиб ўтган жангларда рингга кўтарилган тўрт нафар боксчимиздан барчаси ғалаба қозониб, навбатдаги босқичга чиқдилар. Келгуси баҳсларда ҳам ўз олдига доимо юқори мақсадларни қўядиган чарм қўлқоп усталаримизга фақат ва фақат омад тилаб қоламиз.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 13:24, 09.08.2016.
Ўқилди: 9491 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [6880]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4770]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3218]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [3076]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [3071]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [2525]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2230]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [2001]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [1940]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1841]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик