Кириш Регистрация

Франк де Бур: «Клубдаги вазият яхшимас, бироқ бизда қобилиятли футболчилар кўп»

Баҳо:
+ | -

«Интер»нинг янги бош мураббийи Франк де Бур жамоа ва янги мавсум ҳақида ўз фикрларини баён этди.

«Менга берилган имконият учун «Интер»дан миннатдорман. Тезроқ ишга киришиб, ўзимни кўрсатмоқчиман. Клубдаги вазият яхшимас, лекин бизда қобилиятли ва тажрибали футболчилар кўп. Мен жуда кўп ёш футболчиларни тарбиялаганман, бироқ тажрибали футболчилар билан ҳам ишлаб кета оламан. Одатда мураббий алмашгач, жамоалар қишки танаффусдан сўнг янги услубда ўйнай бошлашади, аммо биз буни тезроқ амалга оширишиз керак.

Вазифамнинг муҳим қисми – ёшлар жамоасидаги футболчиларни кузатиб бориш, уларни таркибга жалб қилиш бўлади. «Ювентус»? Иложсиз нарса ва мағлубиятга учратиш мумкин бўлмаган жамоа йўқ. Ҳозирча ҳеч кимни сотмаймиз, шу жумладан Икардини ҳам. Турли услубларда ўйнаб кўрамиз», – деди Франк де Бур.

Манба: sports.ru
Киритилди: 19:45, 09.08.2016.
Ўқилди: 4420 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.