Бразилия олимпия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Ироққа (0:0) қарши ўйин пайтида мухлисларнинг норозилигига учрагани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, стадиондаги мухлислар Неймар тўпни эгаллаши билан «Марта, Марта» деб бақиришган эди.
«Марта – дунёдаги энг яхши ва ажойиб футболчи. Бразилия сафида шундай қиз ўйнаётганидан хурсандман. Умид қиламанки, қизлар Олимпиада чемпиони бўлишади. Мени Марта билан таққослашаётганларидан ҳам хурсандман» - деди Неймар ҳазиллашиб.