Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Рио-2016. 12 август. Ўзбекистонликлар учун мусобақага бой бўладиган кун

Баҳо:
+1 | -

Бугун, 12 август санасида Рио-2016 олимпиадаси ўзбекистонлик спортчилар иштирокидаги мусобақаларга бой бўлади. Ҳамюртларимизнинг спортнинг енгил атлетика (еттикураш, 100 метрга югуриш, 10000 метрга югуриш), бокс, дзюдо, эшкак эшиш, трамполинда сакраш турларида қатнашишади. Ватандошларимизнинг иштирокидаги баҳслар вақтлари билан таништириб ўтамиз.

ЕНГИЛ АТЛЕТИКА

Еттикураш, аёллар
Енгил атлетика мусобақасини вакилларимиз орасида Екатерина Воронина бошлаб берадиган бўлди. Бугун ва эртага (12 ва 13 август) аёллар еттикураш мусобақасида иштирок этишади. Биринчи кун спортчилар қуйидаги йўналишларда баҳслар ўтказилади ва уларнинг бошланиш вақтларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

100 метрга тўсиқлар оша югуриш — 17:35
Баландликка сакраш — 18:50
Ядро улоқтириш — 04:35
200 метрга югуриш — 06:05

Қолган 3та йўналиш (узунликка сакраш, найза улоқтириш, 800 метрга югуриш) бўйича баҳслар 13 август кунига белгиланган.

100 метрга югуриш, аёллар
Бугун енгил атлетикада аёллар 100 метрга югуриш йўналишида дастлабки саралаш босқичларида иштирок этишади. Бу йўналишда Нигина Шарипова юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Ҳамюртимиз саралаш босқичидан озод этилган. У ўз иштирокини чорак финалдан бошлайди. Бошланиш вақти — 06:40.

10000 метрга югуриш, аёллар
Ушбу йўналишда бирданига икки нафар ўзбекистонлик енгил атлетикачи иштирок этади. Екатерина Тунгускова ва Ситора Ҳамидова медаллар учун 10 км. масофани тезроқ босиб ўтишга ҳаракат қиладилар. Бошланиш вақти — 19:10.

ДЗЮДО, Эркаклар, +100 кг.
Дзюдонинг эркаклар ўртасида энг оғир вазн тоифасида Абдулло Тангриев юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Ушбу спортчимиз Пекин-2008да Ўзбекистон делегациясига кумуш медални тақдим этган. Рио-2016 олимпиадасининг саралаш босқичини ҳамюртимиз Самоа оролларидан ташриф буюрган Дерек Суага қарши беллашув билан бошлайди. Дзюдо баҳслари 18:00дан старт олади.

БОКС
Аёллар 51 кг.
Олимпиада йўлланмасига эга бўлган ягона аёл боксчимиз Ёдгорой Мирзаева бугун ўзининг илк жангини ўтказади. Ҳамюртимиз канадалик Менди Бужолдга қарши чорак финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади. Бошланиш вақти — 19:15.

Эркаклар, 49 кг.
Энг енгил вазндаги боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов ярим финал жангини ўтказади. Финал йўлланмаси йўлида унга АҚШлик Нико Эрнандес рақиблик қилади. Бошланиш вақти — 20:15.

Эркаклар, 60 кг.
Хуршид Тожибоев чорак финал босқичида мезбон боксчиси Робсон Консейсаога қарши рингга чиқади. Ушбу жангдаги ғалаба ватандошимизга медални кафолатлайди. Бошланиш вақти — 20:45.

Эркаклар, 75 кг.
Маҳоратли боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев ўзининг Рио-2016даги илк жангини ўтказади. Ҳамюртимиз илк саралаш босқичидан озод этилганди. Нимчорак финалда унга австралиялик Даниел Жейсон Льюис рақиблик қилади. Ушбу жангдаги ғалаба Мелиқўзиевга чорак финал йўлланмасини тақдим этади. Бошланиш вақти — 03:15.

Академик эшкак эшиш, эркаклар, яккалик, 2000 метр
Шаҳбоз Холмирзаев ҳамон сузмоқда. У саралаш, чорак финал учун қўшимча баҳс, чорак финал босқичида иштирок этди. Энди у 13-24-ўринлар учун кечадиган С/D ярим финал баҳсларида қатнашади. Бошланиш вақти — 20:40.

Трамполинда сакраш, аёллар
Ўзининг бешинчи олимпиадасида иштирок этаётган Екатерина Хилько трамполинда сакраш машқларини бажаради. Дастлаб саралаш баҳслари ўтказилади. Унда кучли саккизликка кирган спортчилар бугуннинг ўзида финал босқичи орқали медаллар тақдирига ойдинлик киритишади. Саралаш босқичи 22:03, финал 23:42да старт олади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:01, 12.08.2016.
Ўқилди: 18613 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.