Португалия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Элдер Поштига Ҳиндистон чемпионатида иштирок этадиган бўлди, деб хабар бермоқда L’Equipe.
34 ёшли футболчи Калькуттанинг «Атлетико» клуби билан шартнома имзолади. Икки йил бурун ҳам Поштига шу клуб таркибида ўйнаган эди.
Ўтган мавсумда у Португалиянинг «Риу Аве» клубида ўйнаб, 10 учрашувда 5 гол урган эди.