Дзюдонинг эркаклар ўртасида энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган Абдулло Тангриев чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ҳамюртимиз Рио-2016 олимпиадасининг иккинчи босқичида руминиялик Дениел Натеага қарши татамига чиқди. Дастлаб Абдулло "вазари" ишлаган бўлса, беллашув тугашига 22 сония қолганда "иппон"ни ҳам расмийлаштирди.
Тангриев чорак финал босқичида қирғизистонлик Юрий Краковецкийга қарши беллашади.