«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо яримҳимоячи Аднан Янузайни «Сандерленд» клубига ижарага кетгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.
«Аднан режаларимга киради. Шунинг учун ҳам уни премьер-лига клубига ижарага бердик. Биз Янузай ҳақида қайғуряпмиз ва уни қобилиятли футболчи деб ҳисоблаймиз.
Аднанни ўсиши учун барча шароитни яратмоқчимиз. Умид қиламанки, унда ҳаммаси жойида бўлади, чунки биз уни барибир қайтарамиз» - деди португалиялик мутахассис.