Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Рио-2016. Еттикураш. Екатерина Воронина баландликка сакрашда сўнгги ўринни олди

Баҳо:
+ | -

Енгил атлетиканинг еттикураш мусобақасида спортчилар иккинчи йўналишда ўз омадларини синаб кўришди. Атлетларда баландликка сакраш секторида машқларни бажаришди.

Ҳаюртимиз Екатерина Воронина "В" гуруҳи вакиллари орасида машқ бажарди. Афсуски, ўзбекистонлик спортчининг натижаси юқори бўлмади. У бор-йўғи 165 см. баландликдан ошиб ўта олди, холос. Бу натижа учун унга 795 балл берилди. Икки уриниш натижаси бўйича Екатерина ҳисобидаги баллар сони 1609ни ташкил қилмоқда. Кўпкурашда 32 спортчи баҳсларга киришганди. Улардан икки нафари муддатидан аввал мусобақани тарк этди. Воронина эса иккита машқдан кейин сўнгги 30-ўринни эгаллаб турибди.

Кўпкурашчилар баҳсида буюк британиялик Катарина Жонсон-Томпсон 2264 балл билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринни бельгиялик Тиам Нафиссату эгаллаб турибди (2252 балл). Кучли учликни яна бир Буюк Британия вакили Жессика Эннис-Хилл якунлаб турибди (2242 балл).

Еттикурашчилар бугун яна иккита йўналиш бўйича баҳсларда иштирок этишади. Тошкент вақти билан тонги соат 04:45да ядро улоқтириш, 06:05да 200 метрга югуриш машқлари ўтказилади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:00, 12.08.2016.
Ўқилди: 5675 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.