Кириш Регистрация

Гвардиола: «Стоунз яхши формада, Сане эса келаси ҳафтадан машғулотларга қўшилади»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Сандерленд»га қарши АПЛ 1-тур учрашуви олдидан жамоанинг янги ўйинчилари ҳақида фикр билдирди.

«Стоунз — нафақат ҳимоячи, балки ажойиб универсал ўйинчи ҳамдир. У яхши формада, «Эвертон»нинг олти ўртоқлик ўйинида қатнашган. У ҳали жамоа билан тузук танишиб ҳам улгургани йўқ, бироқ унда яхши сезги бор, ақлли ва ўйинни яхши ўқий олади», — деди Гвардиола. 

«Сане ҳали биз билан бирга шуғуллангани йўқ, бироқ келаси ҳафтадан машғулотларга қўшилиши керак», — деди испаниялик мутахассис. 

«Отаменди ҳозир ўзини нисбатан яхши ҳис қиляпити. У тикланиб бўлди, бироқ «Сандерленд»га қарши ўйинда майдонга туша оладими-йўқми, номаълум», — деди Гвардиола. 

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» бугун, 13 август куни Тошкент вақти билан 21:30да «Сандерленд»ни қабул қилади.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 19:21, 13.08.2016.
Ўқилди: 4049 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.