Кириш Регистрация

Жек Уилшер: «Арсенал» ўтган мавсум ғалаба кутилган ўйинларда очко йўқотган эди»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Жек Уилшер янги мавсумда жамоаси ўтган мавсумдаги хатоларни такрорламаслиги кераклигини таъкидлаб ўтди. 

«Устида ишлашимиз лозим бўлган бир-икки ҳолатлар бор. Мен учун энг асосийси — ўтган мавсумдаги хатоларни такрорламаслик, биздан ғалаба кутилган ўйинларда очко йўқотмаслик», — деди Уилшер. 

«Биз ҳар бир ўйинга диққат-эътибор ёндашишимиз, ҳар қандай ўйинни жиддий қабул қилишимиз керак. Ўтган мавсум «Лестер»ни ўз майдонимизда мағлуб этганимиздан сўнг, бироз хотиржамликка берилган эдик», — деди футболчи. 

«Бу мавсум бу каби хатоларга йўл қўя олмаймиз. Агар хатоларга йўл қўймасак, якунда чемпионга айланишимиз мумкин», — дея қўшимча қилди «Арсенал» ярим ҳимоячиси. 

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» Англия Премьер-лигаси 1-турида ўз майдонида «Ливерпуль»ни қабул қилади. Ўйин 14 август, якшанба куни бўлиб ўтади.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 19:34, 13.08.2016.
Ўқилди: 3615 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.