Кириш Регистрация

Дитмар Хаманн: «Жароҳат билан теннис мусобақаларига бориш - Швайнштайгер учун тўғри қарор эмас»

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси ва «Ливерпуль» клубининг собиқ ҳимоячиси Дитмар Хаманн «МЮ» футболчиси Бастиан Швайнштайгерни ёшлар жамоасига туширилиб юборилишига ўзи айбдорлиги ҳақида гапирди.

«Спорт нуқтайи назаридан олиб қаралганда, Бастиан асосий таркибга кира олмагандек кўринади. Аммо нима учун шундай бўлганини аниқлаб олиш муҳимроқдир.

Швайнштайгер ўтган мавсумда «МЮ» учун бор кучини сарфладими. Ёки жароҳати бўлса-да, маъшуқаси Ана Иванович қатнашаётган теннис турнирларини кезиб юриш – яхши қарорми?

Агар Бастиан Англиядаги фаолиятини давом эттирадиган бўлса, бундан таажжубга тушган бўлардим» - деди Хаманн.

Манба: sports.ru
Киритилди: 12:12, 14.08.2016.
Ўқилди: 4869 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.