"Интер" ҳужумчиси Эдер ҳалқаро чемпионлар кубогида "Селтик" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) янги бош мураббий Франк де Бурнинг ўйин услуби ҳақида фикр билдирди.
"Мен муҳим голни урдим ва яхши ўйнадим, бу мен учун жуда муҳим эди, ахир 2 июлдан буён ўйнамаётган эдим. Жамоа жуда яхши жисмоний ҳолатда эканини кўрдим. Мураббий футболчилардан унинг усулида - жипслашиб ўйнашни сўрамоқда. Биз рақибга қачон босим ўтказиш-у, қачон чуқурроқ ўйнашни билишимиз керак", - дейди Эдер.