«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Борнмут»га (3:1) қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини баён қилди.
«Хурсандман. «Борнмут» мавсумни яхши бошлайдиган жамоа, бироқ ўйиндаги назоратни ўз қўлимизга олдик. Иккинчи бўлимда ишончли ўйнадик. Аммо АПЛдаги ҳар қандай хато қимматга тушади, «Борнмут» дарҳол гол урди.
Иброҳимович бирор марта «Олтин тўп» соҳиби бўлмаган, бу ажабланарли ҳол. У ажойиб ўйин намойиш этди. Августда ўйинлар камроқ, шунинг учун ҳам барча футболчиларга ўйин амалиётини бера олмаймиз. Сентябрда эса Кубок ва Европа лигаси ўйинлари бошланади. Шунда ҳар бир футболчи ўйнаш имкониятига эга бўлади» - деди Моуриньо.