Кеча, 14 август куни Лондоннинг “Арсенал” жамоаси дарвозабони Петр Чех автоҳалокатга учради. Бу ҳақда “The Sun” ёзмоқда.
Чех “Ливерпуль” футбол клубига қарши бўлиб ўтган баҳсдаги мағлубиятдан сўнг, “Эмирейтс Стэдиум”дан чиқиб кетаётган пайтда автомобилини шикастлаб олди.
Хабарда ёзилишича, “Челси” нинг собиқ дарвозабони нархи 60 минг фунт стерлинг бўлган Audi А7 автомобилини стадионнинг ер остидаги автотураргоҳида уриб олган. Машина жиддий шикастланмаган.
Маълумот ўрнида, кеча, 14 август куни “Арсенал” ва “Ливерпуль” жамаолари ўртасида кечган баҳсда “тўпчилар” 3:4 ҳисобида меҳмонларга имкониятни бой беришди.
Петр Чех 1982 йилда Чехияда туғилган. У 2015 йилнинг 29 июнидан буён Лондоннинг “Арсенал” жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Унгача шаҳарнинг бошқа бир клуби “Челси” дарвозасини 11 йил давомида қўриқлаб келган. Чехнинг маҳорати боис ишқибозлар уни “Танкчи”, “Мистер Зеро” деб аташади.
Руслан Сулаймонов
Абдуқодир Ҳусанов учун асосий даъвогар аниқ бўлди [8665]
УЕФА президенти Винисиус нега "Олтин тўп"ни олмаганини тушунтирди [7295]
Неймар янги клуби билан музокаралар олиб бормоқда [5148]
«Барса» Ла Лигада рекорд ўрнатди [4341]
"ПСЖ" яна "Барселона" юлдузни сотиб олмоқчи [3605]
«Реал» хўжайинига Анчелотти қарорлари ёқмай қолди [3296]
"Ланс" "ПСЖ"га қарши қайдномасини эълон қилди [3257]
Кейн 30 ёшдан ошган энг яхши футболчи ким эканлигини айтди [2541]
Анчелотти: Вини "Олтин тўп"ни олмаса, маросимга бормаймиз [2328]