Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Рио Олимпиадасида германиялик мураббий вафот этди

Баҳо:
+ | -
Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган Олимпиадада иштирок этаётган Германиянинг слалом эшкак эшиш бўйича жамоанинг мураббийи Штефан Хенце шифохонада жон берди. У бу ерга автоҳалокатдан сўнг етказилган эди. Бу ҳақда жамоанинг Twitter’даги расмий саҳифаси маълум қилди, дея РИА Новости  ёзмоқда
 
“Биз чуқур ғамга ботдик. Охиратинг обод бўлсин, Штефан, сен бизнинг қалбимизда мангу қоласан”, дейилади ижтимоий тармоқда. Рио Олимпиадасида германиялик мураббий вафот этди
 
“Time” нашрининг хабар беришича, кеча, 15 август куни 35 ёшли германиялик мураббий ўтирган такси билан йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, натижада Хенце бошидан оғир жароҳат олди. У дарҳол шифохонага етказилган, аммо орадан бироз вақт ўтиб ҳаётдан кўз юмди.  
 
“Халқаро олимпия қўмитаси ҳақиқий олимпиадачини йўқотганидан кўз ёш тўкмоқда. Штефан Хенценинг оиласи, дўстлари ва бутун Германия терма жамоасига ҳамдардлик билдирамиз”, дейди ХОҚ президенти Томас Бах. 
 
Маълумотларга қараганда, Германия терма жамоаси Олимпиада шаҳарчасида марҳумни сўнгги йўлга кузатиш маросими бўлиб ўтади. Риодаги барча спорт иншоотларида Германия байроқлари тушириб қўйилади. 
 
Штефан Хенце 2004 йилги Афина Олимпиадасида слалом эшкак эшиш мусобақаларида кумуш медалга сазовор бўлган эди. Руслан Сулаймонов
Манба: qalampir.uz
Киритилди: 12:44, 16.08.2016.
Ўқилди: 5246 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.