Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Вали Келдиев: “Наманганлик мухлисларнинг кучи бизга далда берарди”

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, Вали Келдиев биринчи лига жамоаси бўлган “Норин”да бош мураббий сифатида иш бошлади. Ҳаққулободликлар таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлганини кўриш мумкин. Хўш, таркибга кимлар қўшилди? “Цементчи”дан дарвозабон Элдор Исабоев таклиф этилган. “Машъал”дан Шохруҳ Достонов билан Юнус Очилдиев, “Обод”дан ҳимоячи Жавлон Искандаров ва марказий ярим ҳимоячи Санжар Тўрақулов “Норин” билан шартнома тузди. Шу ўринда "Норин" бош мураббийининг ФЭ нашрига берган интервьюсини эслашни лозим топдик.


- Футбол ўйнаган пайтларингизни эслаганда нималарни айта оласиз?
- Яхши хотиралар қолган. Нимага деганда, футболни маза қилиб ўйнаганман. Меҳр билан тўп сурардим. Керак бўлса жанжаллашиб ҳам кетардик. Чунки мен мағлубиятни хазм қила олмасдим. Оддий мисол, ўз жамоамиз билан иккига бўлиниб ўйнаганимизда ҳам ютқазишликка чидай олмасдик.

- Энг ёрқин фаолиятингизни қайси жамоада ўтказгансиз?
- Қаерда ўйнаган бўлсам, ҳаммасида. “Пахтакор-79”, “Навбаҳор”, “Бухоро”, “Сурхон”, “Насаф”. Умуман айтганда, ажойиб даврларни ўтказганман. Ҳозир тактик услублар ўзгаряпти, лекин ўйин ўша-ўша. “Навбаҳор”да ўйнаганимда мухлисларнинг кучли қўллаб-қувватлаши эвазига кетма-кет ҳужумлар уюштираверардик. Айнан уларнинг далдаси билан орқага қайта олмасдик. “Бухоро”да ҳам чиройли ўйинлар кўрсатганмиз. “Сурхон”да эса масъулият янада ошганди. Ҳамма сизга қараб нимадир кутиб турса, албатта вазифа ҳам шунга яраша бўларди. Эртага Келдиев яхши ўйнай олмади, деган гап-сўзлар бўлмаслиги учун ҳам кучим борича фаол ҳаракат қилиб, жамоамга фойда келтиришга ҳаракат қилардим. “Насаф”да ёши катта футболчилар кўпроқ эди ва уларнинг ғайрати, иштиёқи кўп нарсани ҳал қиларди. Баҳром ака Ҳакимов ўйинчиларни қандай руҳлантиришни жуда яхши биларди.

- Ўйнаган клубларингиздан қайси бири ҳалигача сизни эслаб қўнғироқ қилиб туришади?
- Ҳаммаси дейишим мумкин. Намангандан мени эслаб турадиган одамлар бор. Бухородан ҳам оз бўлса-да қўнғироқ қилиб турадилар. Ўйнаган давримдан шикоят қила олмайман. Айниқса, менинг оддийлигимни кўпроқ эслашади.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:39, 16.08.2016.
Ўқилди: 8857 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.