«Вольфсбург» ярим ҳимоячи Луис Густавони «Интер»га сотишга рози бўлди.
Бразилиялик футболчининг нархи 28 миллион евро деб баҳоланаётган эди. Бироқ «Интер» футболчига таҳминан 20 миллион бермоқчи.
Густаво ўтган мавсумда Германия чемпионатида 22 учрашувда 1 гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширган.