Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Ўзбекистон спортининг янги қаҳрамони Ҳасанбой Дўстматов билан яқиндан танишув

Баҳо:
+ | -

23 ёшли Ҳасанбой Дўстматов Рио-де-Жанейродаги олимпиадада чемпионга айланиб, Ўзбекистон спортининг янги эрасини очиб берганлардан бири бўлди.

Айни вақтда бутун Ўзбекистон аҳли ўзбек спортининг янги қаҳрамонини алқамоқда. Ҳали навқирон бу йигит ёрқин келажакдан муждалар бермоқда. У чемпион сифатидаги илк интервьюсида ҳам 4 йилдан кейинги Токио олимпиадасида ватан шарафини муносиб ҳимоя этишга ваъда қилди.

Ҳасанбой Дўстматов 1993 йилнинг 24 июнида Андижон вилояти, Булоқбоши туманида отаси Маъруфжон Ҳайитбоев ва Дилнозахон Ҳайитбоева оиласида дунёга келган. У спортдаги илк муваффақиятига 2009 йилда эришган. У ўша йили Қозоғистондаги хотира турнирида чемпионликка эришган. 2011 йилда эса 49 килограммгача вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони бўлган.

У Булоқбоши туманидаги Дўлан қишлоғида ота-онаси билан истиқомат қилади. Қаҳрамонимиз спорт коллежини битирганидан кейин Андижон Давлат университетига ўқишга киради. Айни вақтда у университетнинг магистратура босқичи 1-курс талабаси.

Сайт мухбири билан онлайн суҳбат чоғида шу аёнлашдики, у бир сўзли, дангал, ёлғонни хушламас, шу билан бирга ўта самимий ҳақиқий ўзбек йигити. Ундан спортдан бошқа қизиқишлари ҳақида сўралганида очиқчасига бундай қизиқишлар мавжуд эмаслигини баён қилди. Шу билан бирга Play Station ўйнаб туришини қўшимча қилди.

Олимпиада чемпионининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига сайр қилгудек бўлсангиз, унинг етарлича юморга бой эканига гувоҳ бўлиш мумкин. Ҳа айтганча, у "Барселона"нинг ашаддий мухлиси.

Манба: xabardor.uz
Киритилди: 18:50, 17.08.2016.
Ўқилди: 5554 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3743]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2855]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1994]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1868]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1843]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1593]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1553]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1484]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1473]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.