Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Андижонда “Футболимиз келажаги” мусобақаcининг ҳудудий финал босқичи бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Андижонда ўтказилган “Футболимиз келажаги” мусобақаcининг ҳудудий финал босқичида 17 жамоа уч ёш тоифасида ғолиблик учун баҳслашди. 

Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол улғайиши, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Хусусан, болалар спортини ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар ёшларни оммавий спортга жалб этишда муҳим омил бўлаётир. "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган мазкур мусобақа ҳам айни шу мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир. 

Вилоятдаги 868 маҳаллада ўтказилган мусобақада 55 мингдан зиёд болалар ва ўсмирлар иштирок этди. Унинг маҳаллалараро, туман ва шаҳар ҳамда минтақавий босқичларида 2500 дан зиёд жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди. 

Мусобақанинг 9-10 ёшлилар гуруҳида Пахтаобод туманининг Учкўза маҳалласи, 11-12 ёшлилар ўртасида Андижон шаҳридаги 8-маҳалла фуқаролар йиғини ва 13-14 ёшлилар ўртасида Марҳамат туманининг Бозорбоши маҳалласи жамоалари биринчи ўринни эгаллади. 

– Ҳар бир учрашув кескин курашларга бой бўлди, – дейди Марҳамат туманидаги Бозорбоши маҳалласи жамоаси аъзоси Баҳодир Собиржонов. – Маҳаллалараро ўтказилаётган бундай мусобақалар ёшларнинг спортга қизиқишини ошириш билан бирга, улар қалбида ватанпарварлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик фазилатларини юксалтириш, навқирон авлоднинг соғлом ва баркамол улғайишига хизмат қилади. 

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди. 

 

 

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА 
Манба: uza.uz
Киритилди: 18:31, 18.08.2016.
Ўқилди: 4775 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6347]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2997]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2994]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2077]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1939]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1886]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1752]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1525]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1525]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1524]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик