Лондоннинг «Вест Хэм» клуби яримҳимоячиси Андре Айю «Челси»га қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этди. Энди у 4 ой давомида футбол ўйнамайди.
Эслатиб ўтамиз, «Вест Хэм» Айюни «Астон Вилла»дан 20,5 миллион фунтга сотиб олиб, ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширганди. Футболчи «болғачилар» таркибида бир ўйин ўйнади холос.













