«Брага» клуби ҳужумчиси Рафа Силва фаолиятини «Бенфика» клубида давом эттиради, деб хабар бермоқда O Jogo.
23 ёшли ҳужумчи учун пойтахт клуби 16 миллион евро тўлади. Шартнома 5 йил муддатга имзоланди.
Аввалроқ, Рафа Силва билан «Зенит» клуби қизиққан ва 20 миллион евро таклиф қилган эди.
Ўтган мавсумда, Рафа Силва 50 ўйинда майдонга тушиб, 12 гол урган.