«Брага» ва «Спортинг» Родриго Саласарнинг трансфери бўйича ўзаро келишувга эришишди.
Ярим ҳимоячи ёзда Лиссабон клуби сафига бориб қўшилади. Унинг учун 30 миллион евро тўланади — бу Португалиянинг икки клуби ўртасидаги тарихдаги энг йирик трансфер келишувидир.
A Bola нашри берган маълумотларга кўра, 26 ёшли хавбек янги клуби билан беш йиллик шартнома имзолаган. Шартномада футболчининг товон пули 80 миллион евро этиб белгиланган.













