Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо Мадриднинг «Реал» клуби бошқарувини қўлга киритадиган бўлса, ўз принципларидан воз кечмайди. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Моуриньюнинг жамоада эркатойлари (севимли ўйинчилари) бўлмайди. Худди «Реал»даги биринчи фаолияти давридагидек, мутахассис жамоадаги мақомидан қатъи назар, унинг қарорларига шубҳа билан қараган ҳар қандай футболчини захирага ўтқазиб қўйишга тайёр. Агар миш-мишларга ишонадиган бўлсак, Моуриньонинг «Реал»га қайтиши 99,9 фоизга ҳал бўлган масала.
Айни пайтда «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа ҳисобланади. Унинг қўл остида жамоа Ла Лигада 80 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.













