"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳужумчиси Ихеаначо ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ихеаначо бўлажак тўпурар. Мен уни жамоа билан иш бошлаган вақтимда билганман. Англиядаги ўйинлари мени ҳайрон қолдирди. Шахсан менга унинг ишга бўлган муносабати ва қобилияти ёқди. Биз Келечининг энг юқори поғонага чиқиши учун ёрдам бера оламиз", – дейди Гвардиола.