«Бавария» бош мураббийи Карло Анчелотти Рибери Германия Суперкубогида ўзини тутишидан норози бўлди.
"Бу борада Рибери билан гаплашиб олдим ва у мени яхши тушунди, деб умид қиламан. Бундай қўполлик жуда хавфли ва ундан воз кечиш керак", - дейди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, ўша вазият учун Риберига сариқ карточка берилган эди