«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола дарвозабон Жо Хартнинг асосий таркибдаги ўрни кафолатланмагани ҳақида гапирди.
«Мен Харт билан Хитой саёҳатида гаплашиб олдим. У менга дарвозабон ва инсон сифатида ёқади, бироқ 31 августгача ҳар нарса рўй бериши мумкин. Агар у жамоада қоладиган бўлса, бошқалар қатори асосий таркиб учун кураш олиб боради» - деди мураббий клубнинг твиттер саҳифасида.