Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

"Навбаҳор" футболчилари ирода кўрсатишди

Баҳо:
+ | -

Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши учрашувда ҳам футболчиларимиз иродали ғалабани қўлга киритишди. Жиззахдаги мағлубиятдан кейин жамоамиз аъзолари бу сафар ўз олдиларига қандай қилиб бўлмасин ғалаба қозониш вазифасини қўйишганди. Шу сабабли учрашувга ҳам ўзгача кайфиятда тайёргарлик кўрилганди. Бу жиҳат майдонда ҳам намоён бўлди.
Учрашувнинг дебют қисми футболчиларимиз учун муваффақиятсиз келди. 6-дақиқада Кенжа Тўраевнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Хумоюн Муртазоев боши билан Артур Парванов қўриқлаётган дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Голдан кейин вакилларимиз тушкунликка тушишгани йўқ. Аксинча ҳужумкор ҳаракат қилишда давом этишди. Жамоамизнинг хавфли ҳужумларидан бирида Мирзоҳид Ғофуров тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб қолишга эришди. Кўп ўтмай футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришни уддасидан чиқишди. Алишер Маҳмудовнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Илёсов тўпни ушлаб қолишни уддасидан чиқа олмади. Ҳужумчиларга ёрдамга етиб келган Қаҳрамон Маҳаммаджонов такрорий зарба билан дарвозани нишонга олди – 1:1. Маҳаммаджоновнинг голи нафақат мухлисларни балки жамоамиз аъзоларини ҳам руҳлантирди. Натижа эса “Машъал” жамоаси дарвозасига иккинчи тўпни киритилиши билан якунланди. Алишер Маҳмудов чамаси 35 метрлардан белгиланган жарима тўпини қойилмақом тарзда амалга оширишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимнинг қолган вақти давомида жамоалар майдонда тенгма-тенг ўйин кўрсатишди. Гарчи гол уриш учун имкониятлар юзага келган бўлсада, ҳеч бир футболчига гол уриш насиб этмади ва жамоалар танаффусга 2:1 ҳисоби билан чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни футболчиларимиз ҳужумкор руҳда бошлашди. Дастлаб, Акрам Баҳриддиновнинг қулай вазиятдан йўллаган зарбасидан кейин тўп ҳимоячилардан бирига тегиб майдонни тарк этди. Кейинги ҳужумда мубораклик ҳимоячилар тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб қолишга эришишди. 54-дақиқага келиб “Машъал”нинг чиройли комбинацияси гол билан якунланди. Тезкорлик билан тўп оширишларни амалга оширган муборакликлар рақиб ҳимоячиларини шошириб қўйишди ва Мирзоҳид Ғофуров ҳисобни тенглаштирди. Навбатдаги ҳужумда “Машъал” ҳисобда олдинга чиқиб олиши ҳам мумкин эди. Артур Парванов маҳоратини намойиш этиб, Хумоюн Муртазоевга гол уриш имкониятини бермади. Тез орада учрашув давомида жарима зарбаларини анча хавфли тарзда амалга оширган Маҳмудовни муваффақият қозонишига Илёсов имкон бермади. 75-дақиқада эса катта саҳнага яна Қаҳрамон Маҳаммаджонов чиқди. Чап қанотдан жамоадошлари ҳужумига қўшилган Қаҳрамон ён чизиққа яқин жойдан ажойиб зарба йўллади. Ҳимоячимизнинг тепган тўпи ажойиб тарзда траектория ҳосил қилиб, дарвозанинг олис тўққизлигига бориб тушди – 3:2. Қолган вақт давомида ҳам жамоаларда гол уриш учун имкониятлар бўлсада, 3:2 ҳисоби ўзгаришсиз қолди. Навбатдаги ғалабани тантана қилган жамоамиз мусобақа жадвалида 10-ўринга кўтарилиб олишга эришди.

"Навбаҳор" - "Машъал" - 3:2 (2:1). 19 август. Наманган. "Марказий" ўйингоҳ. 3981 томошабин.
Ҳакамлар: В. Серазетдинов - 8,3, М. Саидқосимов - 8,6, А. Усмонов - 8,6, О. Тўйчибоев - 9.
Назоратчи - Д. Роман.
"Навбаҳор": 34. Артур Парванов, 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборов ((50. Абдумалик Абдуллаев, 64), 10. Алишер Маҳмудов, 19. Владислав Алексин (88. Владислав Нуриев, 75), 21. Аъзам Алиев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 27. Мурод Тўйчибоев, 28. Ислом Исоқжонов, 33.  Тоҳир Шамситдинов, 99. Руслан Вагапов (63. Дорджи Сангаджиев, 46).
"Машъал": 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Искандар Шойқулов (6. Сардор Абдураимов, 77), 5. Ғиёс Комилов, 7. Зоҳир Қўзибоев, 9. Хумоюн Муртазоев (10. Жамшид Ҳасанов, 83), 13. Шаҳзод Шайманов, 17. Владислав Павленко, 18. Аббос Шодмонов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 23. Кенжа Тўраев, 55. Аваз Агалиев.
Голлар: Қ. Маҳаммаджонов (12, 75), А. Маҳмудов (16) - Х. Муртазоев (6), М. Ғофуров (53).
Огоҳлантиришлар: И. Исоқжонов (42), А. Алиев (66) - Х. Муртазоев (64), А. Шодмонов (74).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:43, 19.08.2016.
Ўқилди: 4025 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.