«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри янги мавсум арафасида ўз фикрларини баён қилди.
«Ҳеч нарсага осон эришилмайди, айниқса футболда. «Ювентус» бир нечта яхши харидларни амалга оширди - Игуаин, Пьянич, Бенатия, Пьяца, Дани Алвес, бироқ бу ғалабалар кафолатланди дегани эмас.
Асосий мақсад - учта соврин учун кураш олиб бори. Эртага барча жамоалар 0 очко билан мавсумни бошлайди. Ғалаба қозониш учун эса ажойиб ўйин ўтказишимиз лозим.
Ҳозирча трансферлар ҳақида гапирмайман. Бизда яна 15 кун бор. Жамоани кучайтириш имкониятлари сақланиб турибди» - деди Аллегри.