Ҳужумчи Мариано Диас мавсумни «Реал»нинг асосий жамоасида ўтказади.
Мадрид клуби футболчини ижарага бермасликка қарор қилди. Мазкур қарор Карим Бенземанинг жароҳати борлиги боис қабул қилинган.
«Мариано — ёш футболчи. Диас ундан олдинда ҳам футболчилар борлигини ва курашиши лозимлигини билади. Мариано биз билан бирга қолиб, асосий таркибдаги ўрин учун курашади», — деди «Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан.