Кириш Регистрация

Вальтер Маццари: «Контени ҳурмат қиламан, лекин дўстлик — бошқа нарса»

Баҳо:
+ | -

«Уотфорд» бош мураббийи Вальтер Маццари «Челси» бош мураббийи Антонио Контега қандай муносабатда эканлигини айтиб ўтди. 

«Дўстлик — жуда муҳим жиҳат. Мен Контени мураббий ва шахс сифатида ҳурмат қиламан. Мен унга ҳурмат билан муносабатда бўламан, бироқ дўстлик — бу бошқа нарса», — деди Маццари. 

«Шунга қарамай, биз албатта бир-биримизга қўл бериб кўришамиз. Биз мавсум старти олдидан бўлиб ўтган мураббийлар учрашувида ҳам қўл бериб кўришган эдик», — деди «Уотфорд» устози.

«Ҳеч қандай муаммо йўқ, бироқ, яна бир бор қайтараман — мен учун дўстлик жуда муҳим тушунча. Дўстларим эса жуда ҳам кам», — деди Маццари.

 

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 18:42, 20.08.2016.
Ўқилди: 5834 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.