«Манчестер Сити» ҳимоячиси Жон Стоунз «Сток Сити»га қарши Англия Премьер-лигаси 2-тур беллашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, «Сток Сити» майдонида бўлиб ўтган баҳс 4:1 ҳисобида «Манчестер Сити» ғалабаси билан якунига етди.
«Мен тезда мослашиб кетдим. Ўйинлар кетма-кет ўтказилмоқда. Мен асли шунинг учун ҳам «Манчестер Сити»га ўтганман — кўпроқ ўйнаб, ўсишни истайман», — деди Стоунз.
«Жамоамизда захирадан майдонга тушаётган футболчилар ғалабаларимизга катта ҳисса қўшмоқда. Мен ўйинимни мукаммаллаштиришга ҳаракат қиляпман, мураббий эса бунда менга йўл кўрсатяпти», — дея қўшимча қилди ҳимоячи.