«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионатининг дастлабки турида «Фиорентина» (2:1) устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди.
«Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, бироқ жисомний ҳолатимиз маромида эмас. Биз кўпроқ гол уришимиз керак эди. Рақиб эса битта вазиятга эга бўлди ва гол урди.
Игуаиннинг жисмоний ҳолати яхшиланиб бормоқда. Бизда 5 нафар янги футболчи бор, улар жамоага тўлиқ киришиб кетишлари керак. Игуаин ярим вазиятни ҳам голга айлантира олади, буни кўрдингиз» - деди Аллегри.