«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Иброҳимович Англия чемпионатидаги муваффақиятли ўйини ҳақида ўз фикрларини баён этди.
«АПЛда икки ўйин ўтказдик, ҳали жамоа янги – мураббий ҳам, футболчилар ҳам. Ҳозирча икки ўйинда олти очко жамғардик. Бироқ астойдил меҳнат қилишимиз керак, шунда натижалар янада яхши бўлади.
Одамлар мен ҳақимда эшитган гапларга ишонаверишади, миш-мишларни келтириб чиқаришади. Аммо мен уларга эътибор бермайман, у қулоғимдан кириб, бу қулоғимдан чиқиб кетади.
Мен жуда кўп юлдузлар билан ўйнаганман. «Юве»га ўтганимда ёш эдим. Мен билан бирга Виейра, Каннаваро, Тюрам, Буффон, Дель Пьеро, Трезеге, Недвед, Каморанези, Эмерсон ўйнаган. Мен улардан кўп нарсани ўргандим.
Ёш ўтган сайин жавобгарлик ҳисси ҳам ортиб бораверар экан. Ҳозир икки нафар фарзандим бор. Улар билан бахтлиман» - деди Иброҳимович.